English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
111 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
18:32 / 2020-06-25

Мазкур вазият юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.


Жорий йилнинг 25 июнь куни соат 14:07да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳар «Намуна» маҳалласи Сайхун кўчаси 17-уйда жойлашган "Ideal Study" нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур вазият юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бинода қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди.

ФВВ Матбуот хизмати