Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 хил маҳсулотнинг нархи пасайди
14:57 / 2024-03-12

– МҲТИ таҳлили

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари  2024 йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.  

Унга кўра, 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан тушган.  Хусусан, карамнинг нархи 31,4 фоиз, бодрингнинг нархи 19,8 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 9,7 фоиз, мол гўштининг (филе) нархи 8,3 фоиз пасайган.  

Гуруч, макарон, банан ва шакарнинг нархи ўзгаришсиз қолган. Бироқ  6 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Улар орасида лавлагининг нархи анча кўтарилганини кўриш мумкин. Мутахассисларнинг таҳлилига кўра, бу мавсумий омил билан боғлиқдир.  

 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА