French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 та маҳалладаги 12 минг 784 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланди
17:22 / 2023-01-30

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати бош мутахассиси Обиджон Дилмуродов 29 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Унда таъкидланишича, кеча, 29 январь куни электр станциялари томонидан 222 миллион 500 минг киловатт соат  электр энергияси ишлаб чиқарилган. Истеъмолчиларга эса 217 миллион 700 минг киловатт соат электр энергияси етказилган.  

 –  Шунингдек, истеъмолчилар 145 миллион 400 минг метр куб табиий газ ва 1 минг 100 тонна суюлтирилган газ билан таъминланди, – деди О.Дилмуродов. –  Ҳозир ҳудудларда 2  минг 500 тонна суюлтирилган газ ҳамда 23 минг 500 дона газ баллон захираси  яратилган. Аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3 минг 400 тонна кўмир ҳудудлардаги омборларга  юборилди. Кўрилган чоралар натижасида электр тармоқларида юзага келган носозликларни тўлиқ бартараф этишга эришилди. Газ тармоқларида табиий газ босими кўтарилиши натижаси 1 кунда 11 та маҳалладаги 12 минг 784 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланди.  

Айни кунларда Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим хонадонларида газ босимини меъёрга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.  

ЎзА