11-сентябрь — “Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси” ташкил топган кун
“Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси” табиатни асрашни ташкил этиш, дунёнинг барча ҳудудларида табиатни асрашда юзага келган муаммолар билан жиддий шуғулланиш мақсадида 28 та миллий ташкилотларнинг уюшма аъзоларини ва яна шу қаторда 5 миллиондан ошиқ оддий аҳолини бирлаштирган.
Ушбу ташкилот 1961 йилда ташкил этилган бўлиб, 1962 йилда ўзининг биринчи ташаббусини кўрсатди ва ташкилот вакиллари барча мамлакатлар билан ёввойи табиатни асраш учун битим имзолади.
1971 йил Голландия шаҳзодаси Бернард президент жамғармасига шахсан ўзи мурожаат этган ҳолда “Ёввойи табиатни асраш жамғармаси” (WWФ) фондига 10 минг доллар тақдим этди. Ушбу ҳадя жамғарманинг асосий молиявий муаммоларини ҳал этишда анчагина асқотди. Ўзи эса жамғармага яна янги мингта қатнашчиларни аъзо қилди ва жамғармага 1001-аъзо сифатида қабул қилинди.
Шу вақтдан бошлаб 11 сентябрь “Бутунжаҳон ёввойи табиатни асраш куни” сифатида дунё бўйлаб нишонланиб келинади.
ЎзА