Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 ойда қарийб 7,3 миллиард доллар ҳажмдаги пул ўтказмалари амалга оширилди
17:04 / 2021-12-09

Марказий банкнинг хабар беришича, мамлакатимизга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 7,3 миллиард долларга етган.

Мамлакатимиздаги пул-кредит шароитлари тўғрисида яна бир маълумот. Банклараро пул бозоридаги вазият нисбатан қатъий пул-кредит шароитларига мос тарзда шаклланмоқда. Бунда, қисқа муддатли ресурслар сегментида ўртача фоиз ставкалар ноябрь ойи якунлари бўйича 13 фоизни ташкил этиб, инфляцияга нисбатан 2,4 фоизлик реал ижобий даражада бўлди.

Банкларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари октябрь ойида бироз пасаювчи динамика ҳосил қилиб, жисмоний шахслар учун 19,6 фоиз, юридик шахслар учун 15,1 фоиз даражасида шаклланиб, мос равишда 8,1 фоиз ва 4,1 фоизлик реал ижобий ставкалар қайд этилди.  

Бу ўз навбатида, январь-ноябрь ойларида миллий валютадаги жами муддатли депозитлар ҳажмининг 42 фоизга, шундан, аҳоли депозитлари ҳажмининг 63,3 фоизга ўсишига хизмат қилди.

Кредитлар бўйича фоиз ставкалар динамикасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмаяпти. Бунда, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари октябрь ойида 21,5 фоизни ташкил этган бўлса, юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича – 21 фоизга тенг бўлди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА