Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 ойда катод мис ишлаб чиқариш йиллик режаси бажарилди
19:41 / 2019-11-28

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан катод миси ишлаб чиқариш йиллик режаси 132 фоиздан оширилиб, йиллик режа ортиғи билан бажарилди.


Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан катод миси ишлаб чиқариш йиллик режаси 132 фоиздан оширилиб, йиллик режа ортиғи билан бажарилди.

Бу ҳақда комбинат ахборот хизмати маълум қилди. Аввалроқ, қимматбаҳо металлардан яна бири – кумуш ишлаб чиқариш режаси 137,1 фоизга етказилиб, бу борадаги йиллик режа 9 ойда ортиғи билан бажарилганини маълум қилган эдик.

Бу борада комбинатни техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, ишлаб чиқариш жараёнига илғор замонавий технологияларни, етук мутахассисларни жалб этиш борасидаги тизимли ишлар муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Комбинатда айни борада олиб борилган тизимли ислоҳотлар натижасида жамиятнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ортиб бормоқда. Жумладан, жорий йилнинг 9 ойида комбинат томонидан қиймати 1 миллиард 400 миллион доллардан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айниқса, катодли мис, рух, олтин, кумуш ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди.

Комбинатнинг мис эритиш заводи томонидан 100 минг тонна катодли мис олиниб, янги рекорд ўрнатилди. Экспорт ҳажми 655 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўпайди.

Албатта, ушбу рақамлар ортида комбинат томонидан ишлаб чиқаришнинг модернизация қилинаётгани, илғор техника ва технологиялар билан таъминланаётгани, шунингдек, ишчи-ходимлар учун яратилаётган қулай меҳнат ҳамда ижтимоий шароит ва имкониятлар мужассам.

Маълумотларга кўра, яқин йилларда комбинат хом ашё базасини қиймати қарийб 3 миллиард 350 миллион долларга тенг бўлган миқдорда кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтиришга йўналтирилган инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Жумладан, 2023 йилгача комбинатнинг йиллик маъдан қазиб олиш ҳажмини 40 миллион тоннадан 100 миллион тоннагача ошириш, катодли мис ишлаб чиқаришни 106 минг тоннадан 250 минг тоннагача, рух металли ишлаб чиқаришни 68 минг тоннадан 120 минг тоннагача, аффинажланган олтинни 14,6 тоннадан 30 тоннагача, аффинажланган кумушни 98,6 тоннадан 215 тоннагача етказиш режалаштирилмоқда.