Қизлар – миллат таянчи
Янги Наманган туманидаги 86-умумтаълим мактабида “Қизлар – миллат таянчи” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қизлар саломатлигини асраш, уларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги тизимли ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди.
[gallery-13968]
Мазкур мактабда ҳам иқтидорли қизларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш йўлида ибратли тажриба тўпланган. Масканда шу мақсадга хизмат қилувчи турли тўгараклар ташкил этилиб, қизларга касб- ҳунар ўргатилмоқда.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Қизлар ижросида дилбар куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА