Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни
10:46 / 2024-11-09

Ўзбекистон "Адолат" СДП Марказий аппаратида 11 ноябрь — Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов касаба уюшмаларининг давлат ва жамият ҳаётида ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлашдаги ролига урғу берди.  

Тадбир давомида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг маданий-маърифий масалалар бўйича бош мутахассиси Давлат Муҳаммад-Беҳзод сўзга чиқиб, Касаба уюшмалари федерациясининг бугунги фаолияти, ташаббуслари ва келгуси режалари ҳақида батафсил маълумот берди.  

Шунингдек, партия Марказий аппарати касаба уюшмаси котиби Зуҳриддин Амонов касаба уюшмаларининг тарихий ривожланиши ва бугунги фаолияти ҳақида атрофлича тушунтириш берди.  

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

М.Комилова,

ЎзА