English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"11 ноябр — Касаба уюшмалари куни" арафасида учрашув ўтказилди
12:42 / 2025-10-30

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиалида 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни муносабати билан маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати У.Жалменов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Меҳнат инспекцияси бошлиғи Қ.Қирғизалиев иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг саккизинчи қурултойи иштирокчиларига йўллаган табригида касаба уюшмалари тизимида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилганини, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилганини, мамлакатимиздаги энг йирик фуқаролик институти бўлган касаба уюшмаларининг ўрни ва роли ошиб бораётганини алоҳида эътироф этиб, мустақил давлатимиз тарихида илк бор 11 ноябрни – “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклифини билдирди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Касаба уюшмалари тизимининг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардаги ўрни, ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва меҳнат маданиятини юксалтиришдаги аҳамиятини таъкидлашди. Шунингдек, меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоа бирдамлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолатни таъминлашда касаба уюшмаларининг ролига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Учрашув давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича олий таълим муассасалари орасида филиалнинг 304-гуруҳ талабаси Паризод Жуманова “Касаба уюшмаси стипендияси” совриндори сифатида эътироф этилди.  

Талабага бериладиган янги стипендиянинг махсус сертификати топширилди. Ушбу стипендия республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баробарида белгиланиб, 2026 йилнинг январь ойидан бошлаб, олти ой мобайнида ҳар ой тўланиб борилади.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири