Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 нафар Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон ва Эрон чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетган
13:00 / 2020-03-08

Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхобод шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда.


2020 йилнинг 7 март куни мамлакатимизнинг Теҳрон шаҳридаги Элчихонаси COVID-19коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли 700 га яқин ҳайдовчи, жумладан 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари “Лутфобод” ва “Сарахс” чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетгани тўғрисида интернетда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, элчихонанинг консуллик бўлими 23 февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб ватанга қайтишни рад этишди

Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхобод шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда.