Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 нафар иқтидорли талабага «Ўзбекнефтгаз» АЖ стипендияси тайинланди
09:27 / 2024-09-05

Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати маълум қилди. Унда қайд этилишича, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш белгиланган.

Ушбу устувор вазифалар ижросига асосан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиалининг 11 нафар талабасига «Ўзбекнефтгаз» АЖ стипендияси махсус сертификатлари топширилди.

Бу иқтидорли талабалар филиалнинг илмий кенгаши томонидан тавсия этилган. Мазкур стипендиянинг жорий қилинишидан кўзланган мақсад иқтидорли талабаларни рағбатлантириш, уларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш ҳамда интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Маълумот ўрнида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ стипендияси Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баробарида белгиланган бўлиб, ўқув йилининг сентябрь ойидан ўқув йили якунига қадар ҳар ойда тўлаб борилади. 2020 йилдан то 2023 йилга қадар жами 27 нафар талабага ушбу стипендия тайинланган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА