French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 мартдан Тошкент метросининг янги 2 та бекати йўловчилар учун очилади
17:42 / 2024-03-07

Тошкент метрополитени матбуот хизматининг хабар беришича, 11 мартдан бошлаб Тошкент метрополитенидаги Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари иш фаолиятини бошлайди.

Мазкур икки бекатда 15 декабрь санасида синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилган эди. 

Орадан деярли 2,5 ой ўтиб, энди метро бекатларида йўловчилар учун хизмат кўрсатиш бошланади. 

«Мазкур синов жараёнлари муваффақиятли ўз якунига етказилди ва ушбу бекатлар 2024 йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди», дейилади изоҳда. 

Бундан ташқари, йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш учун метро вагон паркларига сўнгги вақтларда 24 та метро вагони олиб келинган бўлса, бугун яна 12 та метро вагони Тошкент шаҳрига кириб келди. Шунингдек, май ойи сўнгига қадар яна 20 та замонавий метро вагонларини олиб келиш ҳам режалаштирилган. 

Ш.Маматуропова, ЎзА