English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:51 / 2026-03-10

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 11 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечси бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечаси 1-3, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва  Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан   секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-10 даража совуқ,  Устюртда кечаси 11-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан   секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, Навоий вилояти чўл ҳудудларида 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси  баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-3 даража совуқ,  кундузи  2-5 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи  5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси  баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ  бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (асосан қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади.Тоғли ҳудудларда қор кўчиши  хавфи бор.  Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги  секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

ЎзА