Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 11 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади.
Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 8-13, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, чўл ҳудудларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 10-14 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келади.
Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир (шимолда қорга айланади) ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди, 10 февралда айрим жойларда баъзида секундига 20-23 метргача кучайиши мумкин.
10-16 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
10-16 февралда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ЎзА