ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 11-Фарғона округ комиссиясининг навбатдаги йиғилишини округ комиссияси раиси Эркинжон Нуралиев олиб борди.
Йиғилишда комиссия котиби ва комиссия аъзолари, аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари қатнашди.
Дастлаб округ комиссияси томонидан референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот тингланди. Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган календарь режа асосида 11-Фарғона референдум округи ҳудудида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
[gallery-11461]
Шундан сўнг, Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Эргашев, Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдунаби Ғафуров, Рақамли технологиялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Собиров ўз йўналиши бўйича референдум участкаларида амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида округ комиссиясига ахборот берди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 11-Фарғона округ комиссияси Матбуот маркази раҳбари Иброҳим Ҳалимбеков ҳам сўз олиб, округ жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгашининг тўртинчи қаватида Матбуот маркази иш бошлагани, марказ фаолияти учун ажратилган заллар Марказий сайлов комиссияси талабномаси асосида таъмирланиб, белгиланган тартибда жиҳозланганлиги ҳақида билдириб ўтди.
Йиғилишда тингланган ҳисоботлар юзасидан музокаралар ўтказилиб, берилган тавсиялар асосида округ комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА