Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 декабрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти
13:52 / 2025-12-10

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 11 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик  бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, айрим туманларда 20-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, айрим туманларда 20-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик  бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

10-12 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.   

ЎзА