Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 15-20, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
10-12 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг аксарият қисмида совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади: кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ, республикамиз шимоли ва чўл ҳудудларида кечаси 17-22, 10 декабрь куни баъзи жойларда 24 даражагача, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.
ЎзА