ФОТОРЕПОРТАЖ
Президентимиз фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги арафасида юз ёшдан ошган бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Улар орасида Фарғона вилояти Олтиариқ туманилик Шаҳри момо Тешабоева ҳам бор.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Зилха маҳалласида яшовчи 109 ёшли Шаҳри момо хонадонида бўлди.
Шаҳри момо 1915 йилда Зилха қишлоғида туғилган. Онахон турмуш ўртоғи Деҳқонбой ота Тешабоев билан 3 ўғил, 3 қизни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун 27 нафар невара, 50 дан зиёд чевара ардоғида умргузаронлик қилаётган Шаҳри момо ҳаётидан мамнун.
Вилоят ҳокими онахонга давлатимиз раҳбари номидан “Шуҳрат” медали ва байрам туҳфаларини топширди.
[gallery-19075]
Дориламон кунлар шукронаси, тинчлик-осойишталик неъмати ҳақида суҳбатлашилди. Онахон дуога қўл очиб, тинчлигимизга кўз тегмасин, халқимизнинг боши омон бўлсин, эзгу ишлар бошида турган Президентимизга куч-қувват берсин, - дея дуо қилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА