Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
108 ҳайдовчи жазоланди
16:53 / 2020-04-01

108 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилди


Коронавирус пандемияси оқибатида жорий йилнинг 30 март куни соат 6:00дан бошлаб вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида фақатгина Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган рухсатнома (стикер) билан шахсий автомобилларда ҳаракатланишга рухсат берилган.

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Бухорода карантин қоидаларига амал қилмай, тегишли рухсатномасиз шахсий автотранспорт воситаларини бошқариб юрган 108 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Юқоридаги ҳайдовчилар карантин қоидаларини бузгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини тегишли бандларини бузганлиги учун бошқа моддалар билан маъмурий жавобгарликка тортилди.