Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
106 ёшли момо шукронаси
18:37 / 2019-08-31

Навоий вилояти Хатирчи туманилик Малика Тожиеванинг хонадони ҳар қачонгиданда гавжум. Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра, 106 ёшли момо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.


Навоий вилояти Хатирчи туманилик Малика Тожиеванинг хонадони ҳар қачонгиданда гавжум. Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра, 106 ёшли момо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов юксак мукофотни Президентимиз номидан топширар экан, Малика момо дориломон кунларга етказганига шукр айтиб, юртбошимизнинг эътибор ва ғамхўрлигидан суюнди.

Момо ҳаётнинг оғир машаққатларини кучли иродаси билан енгди. Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида меҳнат қилди. 9 нафар фарзандини тарбиялаб, вояга етказди. Бугун фарзандлари, 35 нафар невараси, 65 нафар чевараси ҳамда 6 нафар эвараси қуршовида эъзоз, эътиборда яшамоқда.

photo_2019-08-31_18-36-09.jpg

Гарчанд 106 ёшни қаршилаган бўлсада, момо ҳали тетик. Маҳалладошлар билан бир ерда жам бўлса, фаровон кунларнинг шукронасидан, тинч кунларнинг қадридан сўзлайди.

– Фаровон кунлар, тўкинчиликда яшашни орзу қилиб, ниҳоят шу дамларни кўрдик, – дейди Малика момо. – Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларини илоҳим ҳеч ким кўрмасин. Бугун болаларим, невара, чевараларимни кўриб, тўкин, бахтли ҳаётдан қувонаман. Юртбошимизнинг мени юксак мукофот билан тақдирлаганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Биз, кексаларга қаратаётган улкан эътибори ва ғамхўрлигидан миннатдорман. Юртимиз доимо тинч, ҳаётимиз тўкин-сочин, Юртбошимиз соғ-омон бўлсин!