Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
104 ёшли Марзия момонинг шуҳрати
19:05 / 2023-08-31

Президентмиз фармонига кўра Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида юз ёшдан ошган бир гуруҳ нуронийлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида яшовчи 104 ёшли Марзия Шамсиева ана шундай шарафга муносиб кўрилди. Куни кеча Самарқанд вилояти ва Тойлоқ тумани ҳокимлиги масъуллари онахон истиқомат қилаётган хонадонга бориб, ушбу давлат мукофоти ва ҳокимлик совғаларини Марзия момога тантанали топширди.  

Марзия Шамсиеванинг ёшлиги оғир йилларга, уруш пайтларига тўғри келган. Турмушнинг кўп машаққатларини бошидан кечирган бўлса-да 8 фарзандни оқ юқиб, оқ тараб, элга муносиб инсонлар қилиб камолга етказди. Онахон бугун ўзлари ҳам бобо ва буви бўлиб қолган фарзандлари билан бирга 85 невара, 7 эвара ва 1 нафар чеваранинг ардоғида ҳаётга шукрона айтиб яшамоқда.  

– Бошинг меҳнатдан чиқмаса ҳам шунчалик кўп яшаш мумкин экан, – дейди Марзия момо. – Қаҳатчиликни ҳам, очарчиликни ҳам, бир дақиқа тин олмай меҳнат қилишни ҳам – ҳаммасини кўрдик. Балки шу қийинчиликлар эвазига бугунги ёруғ кунларни кўрсин, деб узоқ яшатдимикан худойим, деб ўйлаб қоламан. Тан-жонларинг соғ бўлсин, халқимизга хизмат қилаётган Президентимизга, барча-барчага раҳмат, бошларинг омон бўлсин!  

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА