Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
104 нафар матбуот котиби имтиҳондан ўтказилди
17:25 / 2020-01-13

Матбуот котиблари аттестациядан ўтказилди.


Матбуот котиблари аттестациядан ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2019 йилнинг 10-26 декабрь санасида 104 нафар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг матбуот котибларини аттестациядан ўтказди. 

Аттестациядан ўтган матбуот котибларига агентлик томонидан гувоҳнома топширилди. Гувоҳнома 3 йил муддатга берилиши кўрсатилган. 

Аттестация Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июнь куни “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорига мувофиқ ўтказилган. 

Тез орада 104 нафар матбуот котиби рўйхатини эълон қиламиз.