Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
102 ёшли отахонга давлат мукофоти топширилди
18:28 / 2025-08-28

Навоий вилояти Хатирчи тумани Олтинсой маҳалласида истиқомат қилувчи 102 ёшли Жўрақул бобо Тоғаев ҳам мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Отахонга юксак мукофотни вилоят ҳокими Нормат Турсунов топширди.

Вилоят ҳокими Жўрақул бобога Президент совғасини топшираркан, у кишини байрам билан қутлаб, Ватан осойишталиги, эл-юрт равнақи йўлида қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Ж.Тоғаев тракторчилик касби билан уч ўғил, икки қизни вояга етказган. Бугун эса 20 нафар набира, 23 нафар чеваранинг қуршовида кексалик гаштини сурмоқда. 

Юксак мукофотни қабул қилар экан, Жўрақул бобо ҳам тинч ва дориломон кунларимизга шукроналик келтириб, дуога қўл очди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири