Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
102 ёшли отахон референдумда овоз берди
14:46 / 2023-04-30

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Пискент туманида ҳам референдум жараёнлари кўтаринки руҳда бошланди. Тумандаги 29 та референдум участкасида соат 8.00 да сиёсий жараёнлар давлат мадҳияси билан кўтаринки руҳда бошланди. Туманда жами 60 минг 424 нафар фуқаро овоз бериш жараёнларида қатнашади. Жараёнларнинг демократик талаблар асосида очиқ-ошкора ва шаффоф ўтишини таъминлаш учун барча шароит яратилган, 5 та партия кузатувчилари иштирок этмоқда. Бугун халқимиз ва давлатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга, ислоҳотларга ҳамоҳанг халқимиз фаоллиги ҳам яққол кузатилмоқда.

Пискент тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи 102 ёшли II жаҳон уруши фахрийси Анорқул ота Ҳотамов ҳам она Ватан тақдирига бефарқ эмаслигини билдирди ва референдумда қатнашиб, овоз берди.  

– Биз она Ўзбекистон учун жанг қилдик, қон тўкдик, қийинчиликларни бошдан ўтказдик. Мана энди дориломон кунларнинг роҳатини кўряпмиз. Шунинг учун бугун референдумга тинчлик учун овоз бердим, – дейди отахон. Анорқул ота учун 536-референдум участкаси аъзолари хонадонига кўчма қути олиб бориб, сиёсий иродасини билдиришига ёрдам берди.  

А.Мусаев, ЎзА.