English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
102 ёшли отахон: “Дориломон кунларнинг қадрига етайлик”
16:58 / 2021-10-24

Навоий вилоятининг янги ташкил этилган Ғозғон шаҳрида ҳам сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Шаҳарда 4 та сайлов участкаси мавжуд бўлиб, 5635 нафар сайловчи рўйхати шакллантирилган. Уларнинг 208 нафари биринчи марта овоз бераётган фуқаролар бўлса, 109 нафари 70 ёшдан ошган кекса нуронийлардир.

102 ёшни қаршилаган Турсунқул бобо Эргашев ҳам ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда сайлов участкасига бориб, ўзи танлаган номзодга овоз берди.

– Шу кунларга етказганига шукр, – дейди отахон. – Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Ишлайман, ўқийман ва изланаман деган кишига барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Фақатгина улардан эзгулик йўлида фойдаланиш лозим. Узоқ йиллар давомида мактабда ўқитувчилик қилдим. Бугун таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни кўриб, яна болаларга сабоқ бергим келади. Бугунги сайловда мен ҳам иштирок этиб, ўз овозимни бердим. Дориломон кунларнинг қадрига етайлик, азизлар.

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА