English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
102 нафар талабанинг тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди
17:30 / 2023-05-29

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига кўра Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ўқиши учун тўланадиган йиллик тўлов-шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаб берилиши йўлга қўйилган.

Талаба ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳаётида ўз ўрнини топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, иқтидор ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ва уларни муносиб тақдирлаш, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, коррупция ҳолатларини олдини олиш ва ёт ғояларга қарши курашиш мақсадида Қарши давлат университетида “Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч қудратимиз – Ватан учун!” шиори остида “Талабалар шоуси” ташкил этилди.

[gallery-12099]

Тадбир давомида ўқиш жараёнида жамоат ишларида ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси  бўлган, вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган 102 нафар талабага тўлов-шартнома пулининг 35 фоизини (298 084 247 миллион сўм) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлаш учун ваучерлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига вилоят Кенгаши раиси  томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи куч тузилмаларнинг ҳарбий оркестрлари жалб этилиб талаба ёшлар учун  ҳарбий оркестр ижросида куй қўшиқлар куйланди ҳамда ёшлар учун халқимиз суйган санъат вакиллари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларидан иборат фаол ёшлар ва меҳмон санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди. 

Ўлмас Баротов, ЎзА.