Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
102 нафар мансабдор шахсга интизомий чора қўлланилди
09:18 / 2022-08-01

Фарғона вилоятида адлия органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида жорий йилнинг ўтган даврида 5 мингдан зиёд қонун бузилиши ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолатларнинг 4 минг 853 таси муддат бузилиши, 152 таси ваколатли органлар томонидан тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилиши, 11 таси ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши, 308 таси мурожаатларнинг асоссиз рад этилиши, 60 таси бошқа турдаги қонун бузилишларига тўғри келади.

Корхона ва ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганда қонун бузилиши ҳолатларининг аксарияти газ, электр, сув корхоналари, кадастр, соғлиқни сақлаш, солиқ ва қурилиш идораларига тўғри келмоқда. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ҳамда бартараф этиш мақсадида ваколатли органларга 64 та тақдимнома киритилиб, 59 нафар мансабдор шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда 63 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, 102 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди, шундан 4 нафар масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

М.Сулаймонов, ЎзА