Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган тамаки маҳсулотларини кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ошкора йўқ қилиш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур амалиёт кенг жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланган. Навбатдаги йўқ қилиш тадбири Термиз тумани “Катта қум” массивида жойлашган “BIO EKO TEXNO” МЧЖ корхонасида бўлиб ўтди.
Жараёнда Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами 749 минг 900 қути тамаки маҳсулотларини махсус ускуналарда парчалаш орқали йўқ қилинди.
Мазкур ҳолатда бир гуруҳ фуқаролар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда умумий қиймати 10,2 миллиард сўмлик 749 минг 900 қути “Golden club” номдаги хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб кирилаётган вақтда аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан айбдор Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди ва 212-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, унга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
[gallery-21022]
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, ушбу тамаки маҳсулотлари қуйидагиларга кўра контрафакт ва сифатсиз ҳисобланади:
- “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ҳамда истеъмол қилиниши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган бўлиб, тамаки маҳсулотининг қутисида тиббий огоҳлантириш яъни тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги ахборотлар мавжуд эмас;
- Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, республика ҳудудида барча тамаки маҳсулотлари махсус код билан маркировкаланиши шарт этиб белгиланган бўлсада, ушбу тамаки маҳсулотлари маркировкаланмаган;
- Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, акциз солиғи йиғимининг тўлиқлиги устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек нолегал ишлаб чиқаришнинг ва республика ҳудудига келтиришнинг олдини олиш мақсади Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланиши лозим. Бироқ, ушбу ҳолатда тамаки маҳсулотларида акциз маркалар мавжуд эмас.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/3xsD_yuDP-c?si=TOQPOZu8VYzWDZRX" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат,видео),ЎзА