Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
101 ёшли Сапура Усмонова овоз берди
15:52 / 2023-07-09

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда. Андижонликлар сайловда фаол қатнашмоқда.

Қонунчилик ва белгиланган тартибларга кўра, сайлов куни айрим сайловчилар соғлигининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган тақдирда уларнинг ёзма ёки оғзаки қилган мурожаатларига асосан, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни сайловчиларнинг яшаш хонадонларида ташкил этади. Бунда участка сайлов комиссиясининг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.  

Ана шунда келиб чиқиб, Марҳамат туманидаги 560- сайлов участкаси аъзолари Марҳамат туманидаги “Ровот” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 101 ёшли онахон Сапура она Усмонова хонадонига бориб, овоз беришни ташкиллаштирди.  

– Юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик, тўкин-сочинликка кўз тегмасин, дейди онахон. – Ишонаманки, сайловда юртдошларимиз энг муносиб номзодга овоз беради. Сайланадиган Президент ҳаётимизни янада чиройли бўлишини таъминлайди.  

Умуман, округ ҳудудида 8 минг 571 нафар фуқаронинг кўчма қутилар орқали овоз бериши режалаштирилган.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА