Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
101 ёшли Муҳаммадиброҳим отага Президент совғаси ва пул мукофоти етказилди
19:09 / 2023-05-08

Иккинчи жаҳон уруши. Инсоният тарихидаги энг қонли қирғинбарот. Ёшу қари, аёлу гўдакни аямаган уруш даҳшати орадан етмиш саккиз йил ўтибдики, одамзоднинг ёдидан кўтарилмайди. Ўша даҳшатли кунлар хотироти, боболаримиз чеккан уқубатлар осойишталикни қадрламоққа ўргатади.

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Поромон қишлоғида яшовчи фахрий муаллим Муҳаммадиброҳим ота Иномов урушнинг бор даҳшатини бошидан кечирган, машаққатли, оловли йўлларни босиб ўтган.

Норғул йигитга чақирув қоғози келганида у эндигина 19 ёшда эди.

Бугун 101 ёшлик ота фарзандлари, набиралари, эвараю чеваралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

[gallery-11783]

Хотира ва қадрлаш куни олдидан отахон хонадони ҳар қачонгидан гавжум. Вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов ҳам отахонни байрам билан қутлагани келган. Ҳоким Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги билан отахонни самимий муборакбод этиб, Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттирди. 18 миллион сўм пул мукофотини ва совға-саломларни топширди.

– Давлатимиз раҳбарининг халқ фаровонлигини ўйлаб юритаётган сиёсати таҳсинга лойиқ, - дейди ҳамон юрт тақдирига ўзини дахлдор ҳис қилиб, дуога қўл очган отахон. – Мана яқинда Германияга бориб, шартномалар тузиб қайтдилар. Бу ҳам халқ учун хизмат қилади.

Муҳаммадиброҳим отага шунингдек, Нуронийлар кенгаши ташаккурномаси ва мукофоти топширилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА