Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1000 нафарга яқин атлетлар иштироки кубок баҳслари қизғин тус олишига хизмат қилди
19:47 / 2021-12-17

Шу кунларда Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 2-сон БЎСМ мактабининг спорт мажмуаси Бел олиш ва уч кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувларига мезбонлик қилмоқда.

Кубок баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча вилоятлардан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун беллашмоқда. Бу галги мусобақаларда сараланиб келган 1000 нафарга яқин атлетларнинг иштироки кубок баҳсларини янада янада қизғин тус олишига хизмат қилмоқда.

Дастлабки кунги баҳсларда Фарғона, Самарқанд ҳамда мусобақа мезбони Сирдарё вилоятининг полвонлари ғолибликка асосий даъвогарлар сафидан жой олишди.

Беллашувларда Уч курашнинг яктакли йўналишида ғолиб ва совриндорларнинг номи маълум бўлди.

Фозилжон Одилов, Азамат Муҳаммадиев, Ислом Носировлар ўз вазн тоифаларда ғолибликни қўлга киритишди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда Робияхон Толибжонова, Мунира Худойбердиевалар ўз вазн тоифасида ғолиблик шоҳсупасига чиқишди.

Р. РАЖАБОВ