English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 ёшли Нарзулла бобо: “Невара, эвараларим бахти учун овоз бердим
10:16 / 2021-10-24

Самарқанд давлат чет тиллар институти биносида жойлашган 67-сайлов участкасида Самарқанд шаҳрининг Кўксарой ва Мустақиллик маҳаллаларида яшовчи 2844 нафар сайловчи овоз беради.

Мазкур участкада ҳам овоз бериш жараёнлари аҳолининг фаоллигида ўтмоқда. Участка ҳудудидаги сайловчиларнинг 62 нафари беморлиги, кексалиги ва бошқа сабабларга кўра, уйида овоз бериш истагини билдирган.

Жумладан, Кўксарой маҳалласида яшовчи 100 ёшли Нарзулла Қаршиев ҳам бугун уйида туриб, Президент сайловида қатнашди. Участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма сайлов қутиси билан отахоннинг хонадонига бориб, сайлов бюллетени берди.

– Юртимизнинг эртанги куни, невара, эвараларим бахти учун энг яхши номзодга овоз бердим – дейди Нарзулла бобо.

 

Ғ.ҲАСАНОВ,

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА