Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 ёшдан ошган онахонлар йўқланди
14:29 / 2023-03-09

Бугун юртимиздаги ҳар бир хонадонда байрамона кайфият ҳукмрон. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Булунғур тумани ҳокими Самандар Aстонов бир гуруҳ масъуллар ҳамроҳлигида тумандаги 100 ёшдан ошган онахонларнинг хонадонида бўлди.

Туман ҳокими онахонларни байрам билан табриклади, уларга гуллар ва эсдалик совғалари топширилди. Бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурилди. Хусусан, туман ҳокими туманнинг Килдон маҳалласида истиқомат қилувчи 1920-йилда туғилган Эшимова Салима она, Бешкуви маҳалласидаги 1913 йилда туғилган Райимова Рухсат она, Гулобод маҳалласида истиқомат қилувчи 1921 йилда туғилган Холматова Тошбуви она хонадонида бўлишди.  

Туман ҳокими шунингдек, “Жасорат” медали нишондори Маъруфжон Раджабовнинг волидасини, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Меҳринисо Умурзоқованинг хонадонида бўлиб, байрам билан табриклади.  

Ғ.Ҳасанов, ЎзА