100 ёшли дарахтларга табиат ёдгорлиги мақоми берилади
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан билдирилишича, вилоятда ёши юз ва ундан ошган дарахтларга “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилади.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан билдирилишича, вилоятда ёши юз ва ундан ошган дарахтларга “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида“ги қонуни ҳамда ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан вилоятда ёши юз йил ва ундан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиш ишлари натижасида 130 та ёши улуғ дарахтлар аниқланган.
Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими томонидан Бухоро шаҳрининг ўзида 12 дона ушбу турдаги дарахтлар рўйхати шакллантирилди. Мазкур дарахтлар атрофи тозаланиб, янада ўсиши ва ривожланиши учун назоратга олинди.
Мазкур ёши улуғ дарахтларни “Давлат табиат ёдгорлиги” мақомини бериш тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларга мутахассислар бириктирилди.
Дарахтларнинг янада яшаши учун жисмоний ва юридик шахсларга давлат томонидан муҳофазага олинганлиги, агротехник тадбирларни доимий равишда ўтказиб бориш ва бу масалада жавобгарлиги тушунтириб ўтилди.