French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 тадбиркорга 100 шогирд
14:22 / 2023-08-06

Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “100 тадбиркорга 100 шогирд” шиори остида тадбир ўтказилди.

Сўнги йилларда юртимизда тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларнинг ташаббускор ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролини янада ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

Тадбирда иштирок этган тадбиркор хотин-қизлар фаолияти, эришаётган ютуқлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

– “100 тадбиркорга 100 шогирд” лойиҳасининг асосий мақсади малакали тадбиркор хотин-қизларга вақтинча ишсиз бўлган аёлларни бириктириб, уларни ўз фаолиятини бошлашлари учун босқичма-босқич кўмаклашишдан иборат, – дейди вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Гулсанам Норова. – Марказимиз томонидан жорий йилнинг 7 ойи давомида 3 минг 126 нафар бандлиги таъминланмаган, узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёллар тадбиркорлик ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди. Шулардан 674 нафари ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди. 513 нафарига имтиёзли кредит олинишига кўмаклашилди. 471 нафар хотин-қизларга ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда субсидиялар ажратилди. Бундан ташқари, 211 нафар вақтинча ишсиз хотин-қизлар тадбиркорларга бириктириб, “устоз-шогирд” анъанаси асосида иш билан таъминланди. Ҳозирда уларнинг 146 нафари ўзига, оиласига даромад келтирадиган даражага чиқди.

Тадбиркорларнинг мумаммо ва таклифларига соҳа мутахассислари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, аксарият мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Узоқ вақтлардан буён ҳал этилмаётган мурожаатлар назоратга олинди.  

– 4 ой давомида фаолиятимни кенгайтириш учун жой сўраб кўплаб ташкилотларга мурожаат қилиб, аниқ жавоб ололмадим, – дейди карманалик тадбиркор Гулшан Рустамова. – Ўзим бир неча йиллардан буён миллий попурчилик билан шуғулланаман. Бугунги учрашувда айнан фаолиятимни ривожлантириш учун жой сўраб мурожаат қилдим ва мурожаатим шу жойнинг ўзида ҳамкорлар билан биргаликда ҳал этилди. Эртадан “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси биносидаги залда ўз фаолиятимни кенгайтиришим мумкин.  

Тадбир сўнгида ҳар бир тадбиркор “устоз-шогирд” анъанасига асосан фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Навоий шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган “Дурдона” фольклор” этнографик жамоасининг чиқишлари эса барчада катта таассурот қолдириб, даврага кўтаринкилик бағишлади.

 

А.Бўриев, ЎзА