Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“100 нафар илғор етакчи” дастури жорий этилмоқда
14:44 / 2022-12-05

Давлат фуқаролик хизматининг жозибадорлигини ошириш, “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойилни тўла рўёбга чиқара оладиган салоҳиятли ва ташаббускор давлат фуқаролик хизматчисини шакллантириш устида иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Ойбек Сайидумаров шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:  

– “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун қабул қилингани бу борада айни муддао бўлди. Чунки шу асосда давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш, салоҳиятли раҳбар кадрлар захирасини рақобат асосида шакллантириш тизими яратилди.  

Салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда Миллий кадрлар захирасига киришда барча фуқароларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш бўйича “100 нафар илғор етакчи” дастури жорий этилмоқда.   

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мазкур дастурни ишлаб чиқиш жараёнида илғор ва ривожланган давлатлар (АҚШ, Европа давлатлари, Япония, Жанубий Корея, БАА, РФ)да жорий этилган ўхшаш дастурлар тажрибаси ўрганилди.  

Хусусан, ривожланган мамлакатларнинг тажрибасига кўра, давлат бошқаруви тизимига номзодларни очиқ танлов асосида саралаб олиш, номзодларга қўйилган минимал талаблар, касбий компетенциялар асосида ўқитиш, танлов ғолибларини моддий рағбатлантириш, пул мукофотлари бериш ҳамда юқори лавозимларга тайинлаш ёки захирага кириш имкониятлари мавжудлиги аниқланди.  

Илғор хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ёш мутахассисларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш орқали давлат хизматига иқтидорли ва салоҳиятли кадрларни жалб қилишга замин яратади.  

Дастурдан кўзланган мақсад ҳам истиқболли бошқарув кадрларни очиқ танлов асосида саралаб олишдир. Шу билан бирга, танлов ғолибларида бошқарув кўникмаларини шакллантиришга қаратилган махсус ўқув дастури асосида ўқитиш, уларни маҳаллий ва хорижий стажировкага юборишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ташкил этишдан иборат.  

Дастурнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, очиқ танловни юқори савияда ташкил этиш учун вазирлик, идораларнинг раҳбарларидан иборат таркибда Республика комиссияси шакллантирилади.  

Танловда давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, ёшлар, фаол тадбиркорлар, хориждаги ватандошлар иштирок этиши мумкин.  

Танлов якунига кўра, 100 нафар ғолиб пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Шунингдек, ғолиблар бир йил давомида шахсий ривожланиш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Икки ойлик махсус ўқув дастури асосида таҳсил олади. Давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарларига “дублёр” сифатида бириктирилган ҳолда камида уч ойлик маҳаллий стажировка ўтайди. Ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида камида бир ойлик стажировка ўтайди.  

Юқоридаги шахсий ривожланиш режасини тўлиқ ва муваффақиятли бажарган, махсус ўқув дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда маҳаллий ва хорижий стажировкаларни тўлиқ ўтаган ғолиблар Миллий кадрлар захирасига киритилади.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА