Фуқаро Р.Б фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб, Л.Г.га ўзини «Алишер» деб таништириб, уйида бир кеча тунаб қолиш учун жой сўраб борган. Гуруч савдоси билан шуғулланишини, айни вақтда Хоразм вилоятидан «Камаз» юк машинасида гуруч маҳсулоти олиб келаётгани сабабли юкни қабул қилиб олиш, йўл ҳақи ва бошқа харажатлар учун пул маблағи кераклигини айтган.
У ҳозир ёнида 100.000.000 сўм пули борлиги ва йирик купюрадаги пуллар эканлигини айтиб, Л.Г.га қора рангли целлофан пакетга ўралган скотчланган 100.000.000 сўм пулни сақлаб туришлик учун топширади. Л.Гнинг 18.500.000 сўм нақд пули ва 3.000.000 сўмлик “Samsung А30» русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборади.
Энг қизиғи, Р.Б томонидан 100.000.000 сўм деб қолдириб кетилган целлофан пакет очиб кўрилганида, ичида 4 дона қўл артадиган нам латталар (влажний салфетка) борлиги аниқланган.
Судланувчи Р.Б Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчи Р.Б.дан жабрланувчи Л.Г фойдасига 21.500.000 сўм ундириш белгиланди.
Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси қаттиқ тартибли колонияларда ўталиши белгиланди.
Адиз Авезов, Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси