French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 кун ичида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар белгилаб олинди
09:57 / 2022-02-22

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератори томонидан мутасадди вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг (leadership meeting) Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази платформасида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилиш Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О.Ҳакимов раҳбарлигида, шунингдек, Акселератор координаторлари М.Бобожанов, А.Халмурзаев ва Т.Ниёзматовлар иштирок этди.

Мазкур йиғилишдан кўзланган мақсад давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш, уларнинг ресурсларини сафарбар этиш, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат Акселератори методологиясига мувофиқ 100 кунлик муддатда кўрсатиб ўтилган муаммоли масалаларни ечишни ўзаро келишиб олишдан иборат.

Тадбир давомида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбарияти 3 ой ичида ҳал қилиниши керак бўлган қуйидаги муаммоларни иштирокчилар эътиборига ҳавола этди. 100 кунлик иш натижаларига кўра, якуний босқичда Акселератор раҳбарларининг йиғилиши ташкил этилади ва белгиланган ҳар бир йўналишни ҳал этишда эришилган натижалар билан таништириб ўтилади.

Иштирокчилар ислоҳотларнинг амалга оширилишини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини шакллантириш, қуёш фотоэлектр станциялари, энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш орқали истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш бўйича «пилот» лойиҳани ишга тушириш, иқтисодиётда ёқилғи нархлари кескин тебранишининг олдини олиш ва унинг барқарорлигини таъминлаш каби вазифаларни белгилаб олишди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА