English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 дан зиёд талабага ишга жойлашиш учун йўлланма берилди
07:30 / 2022-03-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йил 4 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда вилоят ҳокимлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларига талаба-ёшларни иш билан таъминлаш бўйича қатор топшириқлар берилди. Мазкур топшириқларнинг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти прокуратураси ҳамда Фарғона политехника институти ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида ҳамкор ташкилотлар сифатида Фарғона вилояти ҳокимияти, давлат солиқ бошқармаси ҳамда бандлик бош бошқармалари вакиллари иштирок этди. 

[gallery-6219]

– Вилоятда мавжуд олий таълим муассасаларида ўқиётган ва ишлашга эҳтиёжи бор талабаларнинг бандлиги таъминлаш тизимли равишда ташкил этиляпти, - дейди  вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимов. – Бугунги каби меҳнат ярмаркаларининг ўтказилиши ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Боиси, улар назарий билимини амалиётда бемалол татбиқ этиши ва бу орқали моддий даромадга эга бўлиши ҳам мумкин. Бундай имкониятдан унумли фойдаланиш керак аслида.

Тадбир доирасида, шунингдек, талабаларнинг бизнес ғоялари тақдимоти ҳамда журналист ва блогерлар иштирокидаги пресс-конференция ўтказилди.

Талабаларнинг бизнес ғоялари тақдимоти шаҳар ва тумандан келган тадбиркорлар томонидан илиқ қарши олинди. 
Тадбирда талабаларни иш билан таъминлаш ҳамда уларга қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш мақсадида вилоятнинг нуфузли ва кўзга кўринган 150 дан ортиқ ташкилот, корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда Фарғона политехника институтининг 11 та спин-офф корхоналари ўзининг 1000 дан ортиқ вакансияларини тақдим этди. Шу билан биргаликда, талабалар эътиборига Вилоят бандлик бош бошқармасининг шаҳар ва туман марказлари томонидан 2000 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди. 100 дан зиёд талабага ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.


 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА