10 ёшли шахматчи қизимиз жаҳон чемпионати совриндорлигига эришди
Албаниянинг Дуррес шаҳрида ўсмирлар ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида умидли шахматчимиз Малика Норқулова 3-ўрин соҳибаси бўлди.
Дунёнинг 43 давлатидан 350 нафар шахматчи ғолиблик учун кураш олиб борган мусобақада муваффақиятли иштирок этган Малика Норқулова 11 турдан иборат рапид йўналишидаги баҳслар якунида 8 очко жамғарди ва бронза медалини қўлга киритди.


Мазкур йўналишда олтин ва кумуш медаллар ҳиндистонлик Шарвааника ва ФИДE байроғи остида мусобақада иштирок этган Алиса Юнкерга насиб этди.
Т. Рўзиев, ЎзА