10 тонна спирт маҳсулоти ноқонуний савдосининг олди олинди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 10 тонна спирт маҳсулоти ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХнинг Ангрен шаҳар бўлимлари ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.» МЧЖ раҳбари Д.И. ва фуқаро А.С. олдиндан тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 тонна спирт маҳсулотининг ҳар бир литрини 28 минг сўмдан ҳисоблаб, фуқаро Ў.га 280 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА