Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 та ҳудудда ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши ортган
12:30 / 2023-03-25

ПМТИ таҳлилига кўра, 2022 йилда хизматлар соҳаси жадал суръатларда ривожланган. Соҳадаги ўсиш 2021 йилдагига нисбатан 15,9 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич асосан алоқа ва ахборотлаштириш, таълим, яшаш ва овқатланиш, кўчмас мулк, ижара, транспорт ҳамда молиявий хизматлар каби йўналишлардаги сезиларли ўсиш ҳисобига тўғри келади.

Аҳолининг реал даромадлари юқори бўлган Тошкент шаҳри билан бир қаторда, Наманган, Бухоро, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам хизматлар соҳасида юқори ўсишга эришилди. Бутун мамлакатдаги каби бу ҳудудларда ҳам асосан молиявий хизматлар ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига талаб юқори бўлди. Андижон ва Сирдарё вилоятларида хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўртача ўсиш суърати бироз пасайди.  

Ҳудудларда хизматлар соҳасидаги ўзгаришлар таҳлил қилинганда, 10 та ҳудудда ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши ортган. Бунда ЯИМ таркибидаги улуши 2021 йилдаги 39,6 фоиздан 2022 йилда 41,5 фоизга ошгани кузатилди.

Шунингдек, ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланиш даражасига кўра, мамлакатнинг кўпгина ҳудудларида (7 та ҳудуд) аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 5-6 миллион сўм оралиғида бўлиб, Навоий, Тошкент ва Бухоро вилоятларида бу кўрсаткич 7,9-10,0 миллион сўмни ташкил этди.  

Тошкент шаҳри 47,2 миллион сўмлик кўрсаткич билан бу йўналишда ҳам етакчи мавқега эга, дейилади таҳлилда.

ЎзА.