10-синф ўқувчиси шахмат бўйича жаҳон кубогида нидерландиялик машҳур гроссмейстерни мағлуб этди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги 152-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов FIDE-2021 жаҳон кубоги мусобақасида ўзидан 10 ёш катта бўлган нидерландиялик машҳур гроссмейстер Аниш Гирини 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Сочи шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. 12 июлда бошланган “ақл гимнастикаси” баҳслари 5 августга қадар давом этади.
Н.Усмонова, ЎзА