Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 нафар ёшга адлия ёрдамида ер ажратилди
20:10 / 2024-05-14

Самарқанд вилояти адлия органларига бириктирилган 33 минг нафар ёшни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, Пахтачи туман Давлат хизматлари марказига бириктирилган Тадбиркор маҳалласидаги 10 нафар ёшга ишлаб, даромад қилиши учун марказ томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Натижада бу ёшлар онлайн аукционда иштирок этиб, бўш турган ерларни узоқ муддатли ижарага олди. Эндиликда ер эгаси бўлган ёшлар “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар экиб, даромад олиши мумкин.

Бугунги кунда туман ҳокимликлари захирасида бўлган 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилмоқда. Электрон онлайн аукцион савдолари ғолиблари ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб тўлаш имкониятига эга. 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири