10 нафар маҳкум ўз оиласи бағрига қайтди
Халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир.
Халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнинг асосий масаласидир.
Бугунги кунда жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддаси талаблари асосида жазони енгилроғи билан алмаштириш юзасидан 36-сон МК томонидан киритилган тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда.
Жорий йилнинг 4 май санасида жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан 36-сон Манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган, жазони ўташ даврида ички тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилган, интизомий жазоларга тортилмаган, ижобий тавсифномага эга, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 10 нафар маҳкумларга ЖКнинг 74-моддасига асосан жазони енгилроғи билан алмаштириш юзасидан киритилган тақдимномалар қаноатлантирилди ва маҳкумлар ўз оиласи бағрига қайтди.
Дилноза Хонбўтаева,
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси