Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида
23:24 / 2024-12-08

8 декабрь куни Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатининг ярим финал жанглари ўтказилди.

Эътиборли жиҳати, финал йўлланмаси учун кечган шиддатли жангларда рингга кўтарилган 10 нафар боксчимиз ғалабага эришди.

-48 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шодиёржон Мелиқўзиев ярим финалда филиппинлик Жай Брян Барикуатрони 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, -51 кг.да Асилбек Жалилов — Пасинду Годакандалаге (Шри-Ланка)ни, -54 кг.да Шаҳзод Музаффаров — Елмир Набиев (Украина)ни, -57 кг.да Миразизбек Мирзаҳалилов — Иан Кларк Баутиста (Филиппин)ни, -63,5 кг.да Адҳамжон Муҳиддинов — Марк Ашлей Фажардо (Филиппин)ни, -67 кг.да Мужибилло Турсунов — Бунжонг Синсири (Таиланд)ни, -71 кг.да Ҳавасбек Асадуллаев — Бямба-Эрдене Отгонбаатар (Мўғилистон)ни, -75 кг.да Жавоҳир Умматалиев — Ченг-Эн Лиу (Хитой Тайпейи)ни, -80 кг.да Тўрабек Ҳабибуллаев — Ерассил Жакпеков (Қозоғистон)ни, -86 кг.да Жасурбек Йўлдошев — Аҳмаджон Саидов (Тожикистон)ни доғда қолдирди.

Жаҳонгир Зокиров Осиё чемпионатини бронза медали билан якунлайдиган бўлди. Боксчимиз +92 кг. вазнда қозоғистонлик Ойбек Оралбайга имкониятни бой бериб қўйди.

Ярим финалдаги энг қизиқарли жанглардан бири 63,5 кг. вазн тоифасида кечди. Ҳамюртимиз Адҳамжон Муҳиддинов филиппинлик Марк Ашлей Фажардога қарши жангда икки бор нокдаун ҳолатига тушган бўлса-да, якунда 3:2 ҳисобида ғолибликка эришди.

Шунингдек, -75 килограммда олтин медалга даъвогарлик қилаётган Жавоҳир Умматалиев ва Хитой Тайпейи вакили Ченг-Эн Лиуга қарама-қаршилиги ҳам қизиқарлилиги билан ажралиб турди. Ҳамюртимиз рақибини нокдаун эвазига мағлуб этгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг финал жанглари 11 декабрь куни бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА