Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланади
14:05 / 2021-10-23

Тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласида ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентиниинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали Бухоро вилояти Ғиждувон тумани аҳолисидан 303 та мурожаат келиб тушган бўлса уларниинг 60 фоизи қаноатлантирилган.

–Жорий йилда ҳам тумандаги Ёсман ва Оқрабод аҳоли пунктларининг "Обод қишлоқ" дастури доирасида ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 7.4 миллиард сўм маблағ ҳисобига янги “Шохамбек” сув иншооти  қуриб битказилмоқда, – дейди туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси  Рашид Муҳиддинов. – Дастур доирасида Жовгари маҳалласининг Жовгари, Шохамбек, Обод маҳалласининг Қумоқ, Талғундак, Шўрча маҳалласининг Шўрча, Роме, Соҳибиён маҳалласининг Соҳибиён, Палонзе ва Денов қишлоқларидаги 10 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши режалаштирилган.

Бугунги кунда иккита аҳоли пунктини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида  жами 38 киломтер масофага сув қувурлари тортилиб фойдаланишга шай ҳолатга келтирилган.

 

Зариф Комилов, ЎзА