French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 минг қадам юрганларга 43 миллиард сўм маблағ тўлаб берилган
18:34 / 2022-02-10

Бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 374 мингдан ортиқ фаол фойдаланувчиларга бугунги кунга қадар 43 миллиард сўм маблағ тўлаб берилган. Туризм ва спорт вазирлиги мазкур масалада 2022 йил якунига қадар платформадан фойдаланувчилар сонини 7 миллионга, ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрувчилар сонини 1,2 миллионга етказишни режалаштирган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Туризм ва спорт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан рейтинг кўрсаткичлари энг паст бўлган давлат органлари раҳбарларининг фаолиятини ҳар ярим йилликда танқидий муҳокама қилиш ҳақидаги ахборотини эшитди.  

Кун тартибидаги масала юзасидан туризм ва спорт вазирининг ўринбосари А.Аслонов ахборот берди.  

Таъкидланганидек, мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида спорт соҳасида қатор муаммолар ҳал этилиб, уни янада ривожлантириш, оммалаштириш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Хусусан, аҳоли яшаш массивларида “Саломатлик йўлаклари”, стритбол, бадминтон, мини-футбол ва “Workout” майдончалари қурилмоқда, ташкилотларда оммавий спорт тадбирлари ва мусобақалар ўтказилмоқда.  

Қайд этилганидек, спортни аҳолига яқинлаштириш, аҳоли яшаш массивларида спорт майдончаларини барпо этиш доирасида маҳаллаларда 6894 та “Workout”, 1773 та стритбол, 7562 та волейбол, 6013 та баскетбол, 663 та бадминтон, 3594 та мини-футбол майдонлари, 1095 та фитнес заллари ишга туширилди, саломатлик ва велосипед йўлаклари фойдаланишга топширилди. Натижада, бугунги кунга қадар республиканинг ўртача 27,6 фоиз аҳолиси спорт билан қамраб олинди.   

Депутатлар соҳада эришилган ютуқларни ижобий баҳолаб, ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб масалалар — таълим муассасалари иншоотларини тренерларга спорт машғулотларини ташкил этиш учун вақтинчалик беришда коммунал ва тозалаш ишлари учун тўловларини тўлаш, спорт жиҳозларини олиб келиш ва улардан фойдаланишга эътибор қаратди.   

Муҳтарама Комилова, ЎзА