Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 миллиондан зиёд аҳоли оммавий спорт билан шуғулланмоқда
15:07 / 2025-03-04

Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) ўртасида мини-футбол, стол тенниси ва шашка бўйича “Вазир кубоги” спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик университети спорт майдонларида “Вазир кубоги” спорт мусобақасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ва аҳоли жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида “Вазир кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилгани таъкидланди.

Шунингдек, “Вазир кубоги” спорт мусобақаси очилиш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ўртасида икки муҳим ҳужжат имзоланди.  

Олий, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш юзасидан имзоланган ҳамкорлик меморандумида бир қанча вазифалар белгилаб қўйилган.

Қайд этилганидек, мазкур мусобақа олий таълим муассасалари раҳбарлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда дўстона ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича  аҳолига кенг имкониятлар яратилмоқда. 10 миллиондан зиёд аҳоли оммавий спорт билан шуғулланмоқда.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА