Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди
10:26 / 2024-02-19

Маълумки, божхона органлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан Тожикистон Республикасига ўтиш учун Ўзбекистон Республикасига кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири божхона постида мавжуд бўлган темир йўл вагонларини сканер қилишга мўлжалланган инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилганда, рентген тасвирларида вагон ичида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар борлиги маълум бўлди.    

Натижада ушбу вагон божхона кўригидан ўтказилганда “Чангютгич”, “Кир ювиш машинаси” ва “Қуруқ сут” каби товарлар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 10 миллиард 50 миллион сўмлик 402 минг қути “Esse Change” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Ш.Маматуропова, ЎзА